








Технология фани
Mahsulot tavsifi
Технология фани 1-модул. Технология фанини ўқитиш методикаси фанининг методологик асослари 1 - Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси Reja: Texnologiya fanini o'qitish metodikasi fanining mazmuni va fanning oldiga qo'yilgan maqsad va vazifalar. Texnologiya fanini o’qitish metodikasi pedagogika sohasining tarmoqlaridan biri sifatida. O’rta Osiyoda mehnat tarbiyasining tarkib topishi. Buyuk mutafakkirlarning mehnat tarbiyasiga oid fikrlari Umumiy o‘rta ta’lim maktablarida texnologiya fanining tarixiy taraqqiyoti va istiqbollariTayanch iboralar: Texnologiya, fan, o’qitish, pedagogika, tarbiya, buyuk mutafakkirlar, mamlakatlar, tarixiy taraqqiyot Талабаларни ҳар томонлама баркамол ривожланган, ҳозирги замон руҳида тарбияланган, бозор иқтисодиёти даврида таълим-тарбия ишини ташкил этиш ва униамалга оширишга оид долзарб муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни чуқур хис етиб, уларни таълим-тарбия мазмунига сингдириболадиган шахс – меҳнат таълими ўқитувчиси сифатида шакллантиришдир. Шу билан биргаликда талабаларни умумий ўрта таълим мактабларининг «Меҳнат таълими» фанини ДТС талаблари асосида ташкил этиш ва ўқитиш, педагогика, психология ва махсус фанлардан олган билимларини мужассамлаштирган ҳолда таълим–тарбия жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш йўлларини бўлажак меҳнат таълим ўқитувчиларини мавзуга оид билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ва уни ўқувчиларга ўқита олишдан иборат. Меҳнат таълими методикаси фанида талабалар ўқитиш тамойиллари ва мазмуни, шакл ва методлари, меҳнат таълими йўналиши бўйича дастурлар мазмуни, меҳнат таълими дарслари ва дарсдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ўстириш, ўқув ва методик адабиётларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, дарсларни режалаштириш, меёрий ҳужжатларни юритиш, меҳнат таълими ўқув хоналарининг жихозланиши, педагогик амалиётнинг мақсади, вазифалари ва мазмуни, курс ишларини бажариш, ўқув–моддий техник база таҳлили, республика таълим маркази, ташхис маркази фаолияти билан танишадилар. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган «Технология» фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ”Технология фанини ўқитиш методикаси” фани асосий фанлардан биридир. Мазкур фан дастури умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитилиши, технологик жараёнлар ҳақида тушунча бериш, талабаларнинг педагогика, психология, умумкасбий ҳамда ихтисослик фанларидан олган билим ва кўникмаларини технология дарсларини олиб боришда тадбиқ этиш, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари технология дарсларида умуммеҳнат, касб танлашга йўллаш кўникмаларни шакллантиришнинг ташкилий шакллари, методлари, шунингдек, уларга оид режалаштирувчи ҳужжатлар мазмуни билан таништириш масалаларини қамрайди. “Технология фанини ўқитиш методикаси”фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3-ва 4-курсларда о қитиш мақсадга мувофиқ. Мазкур фан умумий ўрта таълим мактабларида технология фани ўқитувчисини тайёрлашда асосий фанлардан бири бўлиб хизмат қилади Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларга умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган технология фани методологиясини, технология дарсларида таълим- тарбия ишини ташкил этиш ва уни амалга ошириш, технология фанининг ўқув меёрий хужжатларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, технология дарсларини самарали ўқитиш методларидан, дарс шаклларидан фойдалана олиш: педагогик ва ахборот технологиялар асосида дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар бўлажак технология фани ўқитувчиларини педагогик-психологик билимларни мактаб ўқувчиларида умуммеҳат, касб танлашга йўллаш ва умумкасбий кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёнида тадбиқ этиш: педагогик-психологик билимлар, бевосита танланган соҳаларга ва янги педагогик, ахборот технологиялари асосида методик муаммоларни ҳал этиш: технология фани ўқув устахоналарини талаб даражасида жихозлаш ва уни назорат: мактабларда технология дарсларини ўқитишни самарали ташкил этиш ҳамда уни амалга ошириш методикасини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: технология фанининг умумий ўрта таълим мактабларида ўқитилиши ва фан ўқитувчисининг фаолияти, ўқув устахоналарининг моддий техник таъминоти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;меҳнат таълимининг ривожланиши ва истиқболлари, технология фанида дидактик тамойиллар, дарс шакллари, методлари, технология фанида тузиладиган ўқув меъёрий хужжатлар, давлат таълим стандартларининг ишлаб чиқилиши мезонлари ва унга қўйиладиган талабларни, методикаларни билиши ва улардан фойдалана олиши;ўқувчиларнингмеҳнат тайёргарлиги бўйича ўқув режаси ва дастурлар мазмунини: ўқув жараёнини ташкил этиш ва технология фанига оид режалаштирувчи хужжатларни ишлаб чиқиши, технология фани дарсларини олиб бориш кўникмаларига эга бўлиши керак; - талаба амалий малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши: - технология фани машғулотларини ўтказиш: - ўқув жараёнини режалаштириш: - ўқувчилар билимини баҳолай олиш: - маҳаллий, табиий материаллардан фойдаланиш; - дарсларни таҳлил қилиш; - дарсларни педагогик ва ахборот технологиялар асосида ташкил қилиш ва ўтказиш малакаларига эга бўлиши керак «Таълим тўғрисидаги» Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида меҳнат таълимига оид ғояларнинг акс эттирилиши. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 9-сессияси 1997 йил 29-августда “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Бу қонун ва дастур таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, таълим соҳасини ривожлантириш йўлларини белгилаб берган. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг мақсади фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, давлат таълими стандарти ва ўқув режаси каби меъёрий ҳужжатларда бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия беришга қўйилган талаблар ўз аксини топган. Ушбу ҳужжатларда чуқур билимли, эркин фикрловчи, ўзида юксак инсоний фазилатларни мужассам этган баркамол шахсни тарбиялаш биринчи галдаги вазифа етиб белгиланган. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи; давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари; узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади; фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи; ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
Teglar
Технология фани
Muallif
Soffchi PhD
Tasdiqlangan sotuvchi